Kadyak
Кадяк, Кодяк — Тинч океандаги орол, Аляска (АҚСҲ) нинг жан. қирғоқлари яқинида. Материкдан Шелихов бўғози орқали ажралган. Майд. 9,5 минг км2. Қирғоқлари нотекис, форд кўп. Релефи тоғлик (энг баланд жойи 1353 м). Катмай вулкани отилиши (1912) натижасида ер юзаси вулкан куллари билан қопланган (баъзи жойларда қалинлиги 6 м га етади). Ўсимлик дунёси, асосан, баланд бўйли ўтлардан иборат, ўрмонлар учрайди. Кадяк фауна резервати ташкил этилган. Қирғоқ яқинидаги сув балиққа бой. Балиқ овланади. Асосий аҳоли пункти — Кадяк. Орол 1763-йил рус денгизчиси С. Глотов томонидан кашф этилган.
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |