Кафан — дафн олдидан марҳумнинг жасади ўраладиган оқ мато. Исломий ақидага кўра, мусулмон эркак ёки аёл вафот этгач, энг ками 3 қават Кафан билан дафн этиш тириклар зиммасидаги муқаддас бурчлардан (фарзи кифоя) ҳисобланади. Кафанлашдан олдин майит, албата, ювилади. Шаҳидлар ювилмайди ва кафанланмайди, балки ўз кийимлари билан дафн этилади. К.сиз кўмиб юборилганлар учун марҳум эмас, балки унга сабабчи кишилар жавобгар саналади[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил