Kafolat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кафолат (фуқаролик ҳуқуқида) — 1) мулкий мажбуриятни бажариш, чунончи қарзни тўлаш усулларидан бири. К. берувчи ўзга шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариш масъулиятини ўз зиммасига олиш ҳақида кредитор билан ёзма шартнома тузади ва қарздор билан тенг жавоб беради. У ўз мажбуриятини бажариш учун қилган сарфлари ва кўрган зарарини қарздордан ундириб олишга ҳақли (Ўзбекистон Республикаси ФК, 292— 298-моддалар); 2) К. — бирор шахснинг мурожаатига кўра, унинг кредитори талаб қилган маълум миқдордаги пулни тўлаш ҳақида банк ва б. кредит муассасаси ёки суғурта ташкилоти берган ёзма мажбурият. Бунинг учун К. берувчи ҳақ олиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси ФК, 299—310-моддалар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |