Кафра (арабча: كفرة‎‎) – Сурия шимоли-ғарбида, Ҳалаб муҳофазаси шимолида жойлашган кичик шаҳарча. Ҳалабдан 35 километр (22 ми) шимолда, Азаздан 10 км (6.2 ми) шарқда жойлашган шаҳарча маъмурий жиҳатдан Азаз округининг Савран ноҳияси таркибига киради. Шаҳарчадан 2 км (1.2 ми) ғарбда Жарез, 5 км (3.1 ми) жануби-ғарбда Кажибрин, 3 км (1.9 ми) шарқда эса Савран жойлашган. 2004-йилги маълумотларга кўра, Кафра аҳолиси 2 859 кишини ташкил қилган[1].

Кафра

كفرة
Шаҳарча
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Ҳалаб
Округ Азаз округи
Ноҳия Савран ноҳияси
Аҳолиси
 (2004)
2 859[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Сурия фуқаролар уруши

Сурия фуқаролар уруши даврида Кафра ғарбда Азаз шаҳри, шарқда Суран ва Иҳтаймилат шаҳарларига яқинлиги туфайли стратегик аҳамиятга эгалигини исботлади. ИШИД кучлари 2015-йил 2-декабрда ОСА кучлари назорати остида бўлган Азазга режалаштирилган ҳужум олдидан Кафрани эгаллаб олди. Бироқ СДК кучлари Ҳалаб муҳофазасидаги Тишрин шаҳрида жойлашган муҳим тўғонни эгаллаб, ИШИДнинг Манбиж шаҳридаги назоратини хавф остига қўйгани сабаб Азазга ҳужум ҳеч қачон амалга ошмади. Ҳудуддаги кучлари тобора заифлашиб бораётганига қарамай, ИШИД Кафра яқинидаги ОСА фронт чизиғига бир неча бор ҳужум қилди. Бу ҳужумлар кейинги бир неча ой давомида фронт чизиғининг кўп марта ўзгаришига олиб келган бўлса-да, ИШИДнинг ютуқлари ҳар доим вақтинчалик бўлиб, Кафра тезда фронт чизиғидаги шаҳарча позициясига қайтди. ОСА кучларининг йирик ҳужуми натижасида Кафра ва бошқа кўплаб шаҳарчалар 2016-йил 10-октябрда ОСА кучлари назорати остига ўтди. Ушбу ҳужумдан олдин ИШИД кучлари амалга оширган кенг кўламли миналашлар ОСАнинг мазкур ҳудудда ҳаракатланишига тўсқинлик қилди[2]. ИШИД кучлари охир-оқибат Ҳалаб муҳофазасининг катта қисмидан чиқиб, Ал-Боб томон чекинишга мажбур бўлди.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „2004 Cенсус Дата фор Наҳия Саwран, Алеппо Говернорате“ (ар). Сйриан Cентрал Буреау оф Статистиcс. Алсо аваилабле ин Энглиш: УН ОCҲА. „2004 Cенсус Дата“. Ҳуманитариан Дата Эхчанге.
  2. ↑ „Ҳоррор имаге шоwс бой ундер Алеппо руббле“ (эн-УС). Гулф Неwс Сйриа (2016-йил 28-ноябр). Қаралди: 2017-йил 28-ноябр.