Kafriya
Кафрия (арабча: كفريا, шунингдек, Кифаря ёки Кефрая) – Сурия шимолидаги қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Идлиб муҳофазаси таркибига киради. Идлибнинг шимоли-ғарбида жойлашган. Шимолда Мааррат Мисрин, шимоли-шарқда Зардана, шарқда Тафтаназ, жанубда эса ал-Фуъаҳ ва Бинниш билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Кафрия аҳолиси 4 404 кишини ташкил қилган[1]. Яқин атрофдаги ал-Фу’аҳ шаҳри каби Кафрия аҳолисининг ҳам аксарияти шиа мазҳабидаги мусулмонлар бўлиб, атрофдаги бошқа ҳудудларда эса асосан сунний мазҳабидаги мусулмонлар истиқомат қилади[2].
Кафрия كفريا | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Идлиб |
| Округ | Идлиб округи |
| Ноҳия | Мааррат Мисрин |
| Аҳолиси (2004) |
4 404[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Сурия фуқаролар уруши
Суриядаги фуқаролар уруши вақтида қишлоқни исёнчилар қамал қилган. 2016-йил 11-январда Халқаро Қизил хоч қўмитаси ва Жаҳон озиқ-овқат дастури мазкур қишлоқ ва Ал-Фу’аҳ шаҳрига озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа ёрдам етказиб бериш учун ёрдам карвони ташкил қилган[3].
2018-йил 19-июлда Кафрия ва Фуъаҳ аҳолиси ва қамалдаги икки шаҳарда жойлашган ҳукумат жангчилари Эрон, Сурия ҳукумати ва Ҳайъат Таҳрир аш-Шом гуруҳи ўртасидаги келишувга кўра, Туркия воситачилигида ҳукумат назорати остидаги Ҳалабга автобусларда эвакуация қилинди. Эвакуация натижасида бўшаган ҳудуд ҲТС томонидан ҳарбий ҳудуд дея эълон қилинди[4].
Эвакуация жараёнида ҳукумат ҳудудларига киришни кутаётган автобусларни олиб ўтишда содир бўлган теракт оқибатида 126 киши, жумладан 68 бола ҳалок бўлди[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004 (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-02-06 санасида архивланган). Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Идлиб Говернорате. Арчивед ат [1]. (арабча)
- ↑ Ҳуббард, Бен. Ребел-ҳелд Сйриан тоwн стругглес то кеэп тҳе пеаcе (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-08-30 санасида архивланган). Ассоcиатед Пресс. 2012-06-25.
- ↑ Кареэм Шаҳеэн.. „Труcкс фром аид cонвой энтер бесиэгед Сйриан тоwн оф Мадая“ (2016-йил 11-январ). Қаралди: 2016-йил 11-январ.
- ↑ „Ребел сиэге оф тwо Шиите-мажоритй Идлиб тоwнс эндс wитҳ тотал эваcуатион оф ресиденц, милитиамен“. Сйриа Диреcт (2018-йил 19-июл).
- ↑ „Сйриа wар: 'Ат леаст 68 чилдрен амонг 126 киллед' ин бус бомбинг“. ББC Неwс Онлине (2017-йил 16-апрел). Қаралди: 2017-йил 16-апрел.
| Сурия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |