Кафт — қўл панжасининг ички ва оёқ панжасининг пастки (остки) томони; қўл К.и юқоридан билакнинг унча чуқур бўлмаган кўндаланг эгатчаси, пастдан бармоқлар асоси билан чегараланиб туради. К. кафт суяклари, уларни бирлаштирган бойламлардан иборат бўлиб, турли мускуллар қоплаб олган. Қон томир ва нервлар билан таъминланган. К. терисида тер безлари кўп, лекин ёғ безлари йўқ. Қўл кафти меҳнат қилишда, оёқники эса тик туриш ва юришда муҳим аҳамиятга эга.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил