Калабрия (италянча: Cалабриа, лотинча: Брут(т)иум, Cалабриа) — Италия жанубидаги ярим орол. Апеннин ярим оролнинг жан. қисми. Иони ва Тиррен денгизлари оралиғида. Узунлиги 250 км чамасида, кенглиги 40 дан 100 км гача. Ер юзасининг катта қисмини Калабрия Апеннин тоғлари эгаллаган. Энг баланд жойи 2271 м. Иқлими ўрта денгиз иқлими, январнинг ўртача температураси 10°, июлники 26°, ўртача йиллик ёғин 1000 мм. Тоғ ён бағирлари маквис чакалакзорлари, қисман, ўрмонлар билан қопланган. Соҳил қисмидаги камбар, сертепа текисликда деҳқончилик қилинади. Калабрия ҳудуди сейсмик фаол зона. Йирик шаҳарлари: Режоди-Калабрия, Катанадзаро, Козенса.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил