Kalbitxan
Калбитхан (корейсча: 갈비탕, 갈비湯, Галби танг, калби тъанг) — асосан, мол қовурғасидан, шунингдек, мол гўшти, дайкон, пиёз ва бошқа масаллиқлардан тайёрланадиган тхан ёки корейс шўрвасининг бир вариантидир[1][2]. „Калби“ — „гогигуи“ деб номланган корейс барбекюсида қовурилган мол гўшти қовурғалари ва хитойча „тхан“ қўшимчаси „қайнатиш“, деган маънони англатади[3]. Демак, корейсча номи сўзма-сўз „мол қовурға шўрваси“ деб таржима қилинади. Шўрва қуйидагича тайёрланади: калби секин қайнаётган сувда узоқ вақт қайнатилади. Бу ҳўкиз туёғидан тайёрланган шўрва — соллонтханга ўхшайди[4].
Калбитхан тўғрисидаги тарихий матнлар 1890-йилларда ўтказилган Корея сарой зиёфати қоидалари жадвалида келтирилган. Бироқ, калби Корё сулоласининг кейинги даврида (918-1392) аллақачон истеъмол қилинган, деган тахминлар мавжуд[5].
Калбитхан тўй дастурхонида ҳам тортилади.
Тайёрланиши
Калбитханни тайёрлаш учун жами 5 соат вақт кетади. Қовурғалар ўткир пичоқ билан кесиб гўшти шилинади, сўнгра узунлиги 5-6 см бўлган бир неча бўлакларга бўлинади. Кейин юқори оловда улар мол гўшти ва бутун дайкон билан қайнатилади, кастрюлга биринчи дайкон солинади. Бир муддат ўтгач, олов пасайтирилади.
4-5 соатдан сўнг мол гўшти жуда юмшаб қолади, шундан сўнг дайкон идишдан олинади ва 3 смдан тилимланади. Қовурғалар ҳам товадан чиқарилади ва майдаланган кўкпиёз, саримсоқ ва қалампир кукуни, соя соуси сепилади, шунингдек, кунжут ёғи — кунжут аралашмаси ва туз солинади. Шўрва совиганидан сўнг сиртдаги ёғ олиб ташланади. Хушхўрлаштирилган қовурғалар ва тўғралган дайкон яна қозонга солиб қайнатилади[6].
Манбалар
- ↑ Wенcй Леунг. „А тасте оф Кореа“. Тҳе Прагуэ Пост (2009-йил 5-март). 2013-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-11-11 санасида архивланган)
- ↑ „Галби-танг (беэф шорт риб соуп)“ (деадлинк). КБС. 2013-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-апрел. „архив нусхаси“. 2018-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-май.
- ↑ „Кореан Фоод: Соупс“. лифеинкореа. 2013-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „갈비탕“ (ко). Нате / ЭнcйКореа. 2011-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-май.
- ↑ „[서현의 우리문화 우리건축]예식장-일그러진 건물 : 뉴스 : 동아닷컴“. 2013-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-апрел.
- ↑ „갈비탕 галби танг / Шорт Риб Соуп“ (ко). Доосан Энcйcлопедиа. 2013-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган.
Ҳаволалар
- Галбитанг рецепти, Конглиш ошхонаси