Kalejush
Калежуш ёки Калежоош — Эрон таомларидан биридир. Унинг бошқа номлари қаторида „Кашк Калежуш“, „Ашкенеҳ Калежуш“, „Қатқоу“, „Дафкали“ ва „Доғгарм“, каби номларини ҳам кўришимиз мумкин.
Калежуш учун керакли масаллиқлар
- Сузма
- Пиёз
- Майдаланган ёнғоқ доначалари
- Ёғ
- Имбир
- Қуритилган ялпиз
- Майдаланган қизилмия — бир ош қошиқ
Калежушни қандай пишириш керак
Ёғни қозонда паст оловда қиздириб ва пиёз қовурилади ва ёнғоқ, ялпиз ва имбирни қўшиб озгина аралаштирилади. Яхшилаб қовурилганидан сўнг, керакли сув билан сузма қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади. Сузма қайнатилгунга қадар овқатни газдан олиб ташлашади. Таъбга қараб, қизилмия каби бошқа зираворлар қўшиш мумкин. Муҳуми сузма кўп қайнатилмаслиги керак, акс ҳолда бузилади. Калежуш столга тўғралган нон, ялпиз, райҳон ва оқ пиёз билан қўйилади. Қовурилган бақлажон эса Калежуш тортилган столни янада тўлдиради.
Баъзи ҳудудларда сузма ўрнига айрон ишлатилади, баъзан эса ёнғоқ билан бирга ун ҳам ишлатилади.
Манбалар
Дарябандари, Нажаф, Фаҳима Расткар билан ҳамкорликда, Мустатаб пазандачилик китоби, саримсоқдан пиёзгача, Теҳрон: Карнаме нашриёти, 2004 йил ёзи, 1-жилд, 980-бет. ¥