Чжансзякоу, Калган - Хитой нинг шим. қисмидаги шаҳар. Янхе дарёси водийсида, Хебей провинсиясида жойлашган. Аҳолиси 530 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Пекиндан шим.га бориладиган қад. Кяхта савдо йўли устида. Темир рудаси ва тошкўмир қазиб олинадиган ва қўйчилик раёни маркази. Саноат ва транспорт жиҳозлари ишлаб чикариладиган йирик корхоналар, металлургия кти, озиқ-овқат саноати корхоналари бор.