Kalidasa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Калидаса (тахминан, В аср) — ҳинд шоири ва драматурги. К.дан "Рагҳу насли", "Кумарийнинг туғилиши", "Даракчи будут", "Йил фасллари" лирик достонлари ҳамда "Малавика ва Агнимитра", "Узугидан танилган Шакунтала" (ёки "Шакунтола"), "Матонат билан олинган Урваши" драмалари қолган. Ҳинд адабиётининг қад. ёдгорликлари саналган ведалар, "Маҳабҳорат" ва "Рамаяна" эпик достонлари К. асарларига манба бўлиб хизмат қилган. К. халқ манфаатларини назар-писанд қилмайдиган ҳукмдорларнинг босқинчилик урушларини қоралаган, инсоннинг ижодий салоҳиятини улуғлаган. К. "Рагҳу насли" достонида афсонавий Рагҳу наслининг ҳаёти, шунингдек, Ҳиндистондаги турли халкларнинг турмуш тарзини акс эттирган. К. — нозик руҳшунос ҳамдир. Унинг драматургияси қад. Ҳиндистонда театр санъатининг юксак даражада ривож топганлигини кўрсатади[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |