Калила ва Димна – адабий ёдгорлик. „Панчатантра“ ва „Хитопадеша“ каби қад. ҳинд оғзаки ижоди заминида вужудга келган, унинг аниқ, ёзилган вақти маълум эмас. Асар шаҳзодаларга таълим-тарбия беришга мўлжалланган бўлиб, насиҳат руҳида ёзилган. Унда ижтимоий, сиёсий, ахлоқий ва маиший масалалар, асосан, мажозий йўл билан 2 шағол (чиябўри) – Калила ва Димна (санскритча Картак ва Дамнако, пахлавийда Калилак ва Димна) мунозараси шаклида баён этилади. „К. ва Д.“ ВИ асрда Эрон шо\и Хусрав Ануширвон (531—579) буйруғига биноан, унинг шахсий табиби Барзуя томонидан Ҳиндистондан келтирилган ва пахлавий тилига таржима қилинган. ВИИИ асрда машҳур адиб Абдуллоҳ ибн ал-Муқаффа (721—757) паҳлавийдан араб тилига, ундан Рудакий форс тилига назм билан таржима қилган. Ҳусайн Бойқаро даврида Ҳусайн Воиз Кошифий форсчага таржима қилиб, уни „Анвори Суҳайлий“ деб номлайди. Асарнинг форс тилига ўгирилган нусхаси ХВИ аср охирида қайта ишланган. Уни эски ўзбек тилига Муҳаммад Мулла Ниёз (1837), Фазлуллоҳ қори Алмаий таржима қилишган. Алмаий таржимаси 3 марта нашр этилган (1910—1913). Асар ҳозирги ўзбек тилида бир неча бор нашр этилган (1966, 1977, 1988, 1992, 1994).[1]

Жаҳон адабиёти хазинасининг ноёб дурдонаси саналмиш „Калила ва Димна“ қадим Ҳиндистонда яратилган. „Панчатантра“ ва „Ҳитопадеша“ каби қадимий ҳинд оғзаки ижоди намуналари заминида вужудга келган. Асар санскрит тилида ёзилган деб тахмин қилинади. Аниқ яратилган вақти маълум эмас. „Калила ва Димна“ таълим-тарбия беришга мўлжалланган бўлиб, панд-насиҳат руҳида ёзилган. Унда ижтимоий, сиёсий, ахлоқий ва маиший масалалар мажозий йўл билан 2 шағол (чиябўри) – Калила ва Димна мунозараси шаклида баён этилади. Асрлар давомида асарнинг ҳажми ва шакли ўзгариб борса ҳам, унинг асосий ғояси сақланиб келган. У адолат ва эзгуликни тарғиб қилади. Ёвузлик, ёмонликдан сақланишга даъват этади. Яхшилик ва инсоний фазилатларга, улуғвор интилишларга чорлайди.

Парча:
Тулки билан ноғора масали
Дейдиларки, бир тулки ўрмон оралаб кетаётиб, бир дарахтнинг тагида ноғора ётганини кўриб қолибди. Шамол эсган сари дарахт бутоқлари ноғорага тегар ва ноғорадан даҳшатли овозлар чиқар эди. Тулки ноғоранинг овози йўғонлиги ва жуссасининг катталигига қараб, ноғоранинг ёғи билан гўшти ҳам овози ва жуссасига яраша бўлса керак деб оғзининг суви келди. Кўп уриниб, ноғорани ёришга муваффақ бўлди. Лекин қуриган теридан бўлак ҳеч нарса топмагач: „Гавдаси йўғон ва овози баланд нарсанинг ичи бўш бўлар экан“, – деди.

Шерга таҳдид қилаётган шағол Димна тасвирланган миниатюра, форсий қўлёзма (Ҳирот, 1429)

ВИ асрда Эрон шоҳи Хусрав Ануширвон (531-579) буйруғига биноан унинг шахсий табиби Барзуя томонидан паҳлавий тилига таржима қилинади ВИИИ асрда Абдуллоҳ ибн Муқаффа (721-757) паҳлавий тилидан араб тилига, ундан Рудакий форс тилига назмий таржима қилади. 1142-1145-йилларда ал-Муқаффа нусхасидан форс тилига Насруллоҳ бин Муҳаммад бин Абдулҳамид Абул Маолий қилган насрий таржима кенг шуҳрат қозонади. Ҳусайн Бойқаро даврида Ҳусайн Воиз Кошифий уни форс тилига таржима қилиб „Анвори Суҳайлий“ деб номлайди.

Ўзбек тилига таржималар

„Калила ва Димна“нинг туркий тилга қилинган биринчи таржимаси тахминан ХИИИ асрга мансуб бўлиб, таржимони Ифтихориддин Муҳаммад Баҳрий деб кўрсатилган. 1718-1719-йилларда „Калила ва Димна“ни Қашқарда Мулла Темур „Анвори Суҳайлий“ асосида таржима қилиб, „Осори имомия“ деб ном беради. 1837-1838-йилларда Хивада Муҳаммад Ниёз асарни таржима қилади ва унга муфассал сўзбоши ёзади. ХХ аср бошида Қори Фазлуллоҳ бин Исо Тошкандий Алмаий томинидан қилинган таржима халқ орасида кенг тарқалган. 1901-1913-йиллар ичида 3-марта нашр этилган. Асар ҳозирги ўзбек тилида бир неча бор нашр этилган (1966, 1977, 1988, 1992, 1994).

Библиография

  • Калила ва Димна: Ҳикматнома, Суйима Ғаниева таржимаси. – Тошкент: Истиқлол, 1994, 256б.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил