Калимантан (индонезча: Калимантан) ёки Борнео (малайча: Борнео) — Малай архипелагидаги энг йирик орол, Катта Зонд ороллари таркибида. Майдон 734 минг км2 (катталиги жиҳатидан Ер юзида Гренландиядан кейин 2-ўринда). Аҳолиси 10 млн.дан зиёд. Калимантан ҳудудининг катта қисми Индонезия таркибида, шим. ва шим.-ғарбий қисми Малайзия ва Бруней давлатлари ҳудуди.

Калимантан
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Калимантан соҳилининг катта қисми ботқоқлашган пасттекислик, қирғоқ чизиғи текис. Марказий қисми бал. 2000–3500 м ли палахса тоғлардан иборат. Калимантан шимолидаги Кинабалу тоғи (4101 м) — оролнинг энг баланд жойи. Тоғлар, асосан, гранит, гнейс, кристалли сланецлардан иборат. Нефт, газ, тошкўмир, темир, марганец, хром, мис ва бошқалар руда конлари бор. Иқлими экваториал иқлим. Текисликларда температура 25—27°. Йиллик ёғин 2000–3500 мм. Дарё кўп. Йирик дарёларининг қуйи қисмида кема қатнайди. Тупроғи подзоллашган латерит тупроқ. Калимантан ҳудудининг 75% и ўрмон. Текисликлар нам тропик ўрмонлар (палма, бамбук, фикус), ён бағирлар дуб ва игна баргли ўрмонлар, тоғ тепалари бутазор ва яйловлардан иборат. Ҳайвонлардан фил, маймунлар, айиқ, каркидон бор. Қушларнинг 600 га яқин тури яшайди. Аҳоли кокос палмаси, шоли етиштиради. Балиқ овланади. Бир нечта миллий парклар мавжуд. Йирик шаҳарлари — Понтианак, Банжармасин, Самаринда, Кучинг, Бандар-Сери-Бегаван.

Калимантаннинг туб жой аҳолиси турли қабилалардан ташкил топган, улар кўпинча даяклар деган умумий ном билан аталади. Калимантан соҳилидаги князликлар ХИИИ асрдан Жава ҳокимларига карам бўлган. Европаликлар оролга ХВИИ асрдан кела бошлаган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил