Kalka
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Калка (франсузча, cаиқуэ – нусха, так, лид) – бошқа тил луғавий бирлигидан она тили воситалари асосида нусха кўчириш (сўзма-сўз таржима қилиш) натижасида юзага келган сўз, атама ёки бирикма. Калканинг маъновий ва шаклиймаъновий турлари мавжуд. Маъновий Калка сўзнинг оҳанги ва сўз ясалиш шакли жиҳатидан она тилига мансуб бўлсада, маъно жиҳатдан чет сўзларнинг таъсирига боғликдир: „майдон“ (магнит майдони) – „поле“. Шаклий-маъновий Калка ўзга тилдаги маънони ифодалай оладиган унсурлар асосида она тилида янги луғавий бирлик ҳосил қилишдир. Тўлиқ ва ярим шаклий-маъновий Калкалар бўлади. Тўлиқ Калкада она тилининг ўз ички имкониятларидан фойдаланилади (надстройка – устқурма, мировоззрение – дунёқараш, железная дорога – темир йўл). Ярим Калка ҳар икки тил унсурларидан ташкил топади (полу-автомат – ярим-автомат). Калка ижодий жараёнда пайдо бўладиган тил ҳодисаси, шунинг учун таржимондан катта маҳорат талаб қилади. Калка тилни бойитишнинг муҳим омилларидан бири[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |