Kalla
Калла (Зантадесчиа аэтҳиопиcа), оддий карнайгул — кучаладошлар оиласига мансуб кўп йиллик манзарали ўсимлик. Жанубий Африкадан келтирилган. Ботқоқ ўсимлиги, намсевар, нордон муҳитли, чириндили тупроқларда яхши усади. Тупининг бал. 80—120 см. Барглари катта, ялтироқ, кенг ёйсимон. Гули карнайсимон, оқ, пушти (олов ранг). Октябр—декабрда гуллайди. Уруғи, бачки илдизлари ёки туганаги (кучаласи) ни бўлиш йўли билан кўпайтирилади. Май—июл ойларида ҳар бир катта ёшдаги ўсимликдан 3—10 тагача бачки илдиз олиш мумкин. Ойнавонли салқин иссиқхоналарга, сент. ойида асосий жойига экилади. Бир туп ўсимликдан йилига 3—6 гул олинади (1 м² майдонга 12 ўсимлик экилади). Калланинг барглари ҳам манзарали. Кесилган гуллар сувда 12—14 кун сақланади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |