Kallyus
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Каллюс, каллус (лотинча: cаллус — қадоқ) — ўсимликнинг шикастланган (кесилган) жойида ҳосил бўладиган тўқима. Яранинг битишига ёрдам беради. К. юпқадеворли паренхима ҳужайраларидан иборат бўлиб, бўртма (баъзан юпқа қават) кўринишида бўлади. Яланғочланиб қолган турли тўқималар қужайраларининг бўлинишидан пайдо бўлади. Пайвандлашда пайвандтаг ва пайвандустнинг бирикиб кетишига, қаламчалардан кўпайтиришда қўшимча ўсимта илдизлар ва куртаклар пайдо бўлишига ёрдам беради. Терак, ток қаламчалари К. ҳосил қилиб экилганда бехато тутиб кетади. КАЛМАРАЗ, ўсимликлар калмарази, парша — аксарият замбуруғлар (баъзан бактериялар) қўзғатадиган касаллик. Асосан, ўсимликларнинг устки тўқималари шикастланади. Кутикула ёки новдаларда доғлар, яралар, буқоқлар пайдо бўлади. Кўпчилик қишлоқ хўжалиги экинлари касалланади. К. кўпроқ олма, нок, картошка ва ситрус экинлари (лимон, апелсин)да учрайди. Олма, нок дарахтлари К.ни Вентуриа инаэгуатиэс ва В. пинна замбуруғлари қўзғатади. Олмада барг ва мевалар, нокда новдалар ҳам зарарланади. Дарахтларнинг баргларида кулранг тўгарак доғлар ҳосил бўлади, барг шапалоғининг орқа томонида доғлар тўқ яшил рангли бахмалсимон ғубор билан қопланади. Меваларда эса ғубор билан қопланган кумушранг ҳошияли қўнғир доғлар пайдо бўлади. Бу доғлар кейинчалик кенгайиб, кўпинча бир-бирига туташади. Касалланган барглар тўкилади. Меванинг шикастланган жойидаги тўқималари ёғочсимон бўлиб қолади, касаллик янада авж олиб кетганда бу жойлар ёрилади. К. билан касалланган дарахтларнинг ҳосили камаяди, мевалари сифациз бўлиб қолади.
Картошка К.ни аксиномицетлар (оддий К. қўзғатувчиси — Аcтиномуcес сcабиэс, А. триcолор ва б.), замбуруғлар [ғуборли К. қўзғатувчиси — Спонгоспора субтерранеа), қора К. (ризокотониоз) қўзғатувчиси — Рҳизоcтониа солани] ҳар хил турлари қўзғатади. Туганаклари зарарланади.
Кураш чоралари: кузда ерга тўкилган мевалар йиғиб олиниб, йўқотилади ва боғ қатор оралари шудгорланади. Кўкламда, куртаклар бурта бошлаганда дарахтларга 3% ли бордо суюклиги пуркалади. Баҳорда ёғингарчилик кўп бўлган йилларда дарахтлар гулдан тушганидан кейин 1% ли бордо суюқлиги пуркалади. Картошка К.га қарши курашда касалликка чидамли навларни танлаш, уруғликни фунгицидлар билан ишлов бериб экиш, агротехника тадбирларига қатъий риоя қилиш керак.
Султон Алимуҳамеоов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |