Kalmarlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Калмарлар (лот. Теутҳида) — ўн оёқли бошоёқли моллюскаларнинг кенжа туркуми. Танасининг узунлиги 0,25—0,5 м. Баъзи турларининг узунлиги пайпаслагичи билан 18 м га етади. Танаси чўзиқ, кейинги томони учли, торпедасимон, бу эса сувда ҳам, ҳавода ҳам катта тезликда ҳаракатланишга (сувдан 7 м баландга сакрай олади) имкон беради. Танасининг кейинги қисмида 2 та катта сузгичи бор. Боши танасидан яққол ажралиб туради, кўзлари катта. 10 та "қўли" бор. Улардан 2 таси "ов қўллари" ўлжа тутаётганда узаяди. ва сузаётганда қисқаради. Чиғаноғи рудимент, юпқа пластинкадан иборат бўлиб, мантия остига яширинган. Сиёҳхалтаси бор. К. ранги ҳар хил: сувнинг чуқур қисмида яшовчи турларининг ранги тиниқ, нур сочувчи органи бор. 300 га яқин тури маълум. Асосан, илиқ, сувли денгизларда яшайди. Узоқ Шарқда 30 га яқин тури бор. К. сув қатламида яшаб, балиқлар ва умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. Гўшти ейилади. Овланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |