Каломел (юнонча. калос — чиройли ва мелас — қора),симоб(1)-хлорид, Ҳг2Cл2 — оқ ёки рангсиз майда кристаллардан иборат оғир порошок. Ўткир ишқорлар ёки аммиак таъсирида қораяди (номи шундан олинган). Сувда оз эрийди. Спирт ва эфирда эримайди, ёруғда секин парчаланади. Симобли захираларнинг оксидланишидан ҳосил бўлади. Зичлиги 7,160 г/см3; суюқланмай буғланади; буғланиш температураси 383,7°. К. каломел электродлар тайёрлашда, органик реаксияларда катализатор сифатида, кўз мугуз пардаси касаллигида ва бленнореят, венерик касалликлардан сақланишда суртма, шунингдек, сийдик ҳайдовчи дори сифатида қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил