Калтача — аёлларнинг устки кийими. Ўрта Осиё (асосан, ўзбек, тожик) аёлларининг узун, олди очиқ, кенг енгли, авра-астарли (баъзан юпқа пахта солиб қавилган) қад. кийими. Беқасам, кимхоб, бахмалдан тикилган, ёқасиз (ёқа ўрнида жияк ёки сидирға шойи, адрасдан адип тутилган), бели қисиқ (тор) бўлган. Бухорода К.нинг ёқаси, олд қисми, этак, енг учларига зардўзи гул тикиб, атрофига жияк тутилган. ХХ аср бошларидан маросим (аза)ларда кийилади. Урфдан қолган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил