Акбарова Муҳтарам Жакбарали қизи - Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти халқ та’лими бошқармаси Тўрақўрғон тумани халқ та’лими бўлимига қарашли 26-сонли умумий ўрта та’лим мактаби география фани ўқитувчиси

Калвак
русча: Кальвак
Шаҳарча
40°55′58″Н 71°28′13″Э / 40.93278°Н 71.47028°Э / 40.93278; 71.47028
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Наманган вилояти
туман Тўрақўрғон тумани
Вақт минтақаси УТC+5
Kalvak ruscha: Кальвак xaritada
Kalvak ruscha: Кальвак
Калвак
русча: Кальвак

Нодиржон Абдулаҳатов, Шерали Қўлдошевларнинг “Усмон Носир медиа” нашриётида 2022-йилда чоп этган “Мулла Шамсиддин Шавқий“ номли китобларининг ”Мулла Шамсиддин Шавқийнинг қишлоғи” мақоласида Калвак қишлоғининг тарихи ҳақида бир неча манбалардан намуналар берилган.

       Ихчам ма’лумотлардан иборат Абдулла Жабборнинг ”Наманган вилояти” номли китобида қишлоқ тўғрисида қуйидагилар баён этилган: Калвак- Тўрақўрғон туманидаги шаҳарча. Туман марказидан - 9 километр, яқин темирйўл бекати (Оқтош) - 1,5 километр.  Тўрақўрғон - Жомашўй йўли билан борилади. Шаҳанд, Мозоркўҳна қишлоқлари билан чегарадош. Қишлоқ номини қадимда шу ерга келиб ҳовуз ковлаган Полвон исмли одам қўйган дейдилар. Аҳолиси 5025 киши (2010-йил). Пахтачилик, пиллачилик, чорвачилик билан шуғулланади. Шимолий Фарғона каналидан сув ичади”. (Абдулла Жаббор. Наманган вилояти. “Наманган” нашриёти, 2011.-Б.88)

       Калвак номи билан аталувчи жой номи Қўқон шаҳрида ҳам мавжуд бўлиб, мазкур атама тўғрисида Муҳаммад Яҳёхон Дадабоев қуйидагича фикр билдиради: “Маҳалла номи муомалада  камдан-кам қўлланадиган, тор соҳага оид атамадан келиб чиққанлиги туфайли аксарият кўпчилик унинг ма’носидан бехабардир. Маҳалланинг ўртасидан машҳур Улкансой (Қўқонсой) кесиб ўтган. Сойнинг ХВИИИ асрдаги ўзани ҳозирги ўзанидан бир неча баравар кенг бўлган. Хўқанд шаҳрининг катта қисми Улкансой суви билан суғорилган. Шу туфайли сойни ма’лум жойларда тўғон билан бўғиб, тўғон ёнидан ариқлар чиқарилган. ХВИИИ асрда сойнинг маҳалладаги кўприги ўрнида тўғон кўприк қурилган. Бу  тўғоннинг кўтарилиб - туширилиб туриладиган сув ўтказгич дарвозаси бўлган. Ариқларга сув бериладиган пайтда сув ўтказгич бироз тушириб қўйилган.  Сув берилмайдиган пайтда эса кўтариб қўйилган. Ҳам кўприк,  ҳам тўғон, ҳам сув тақсимлагич вазифасини ўтовчи бу иншоот маҳаллий миробчиликда ”Калви” деб аталган. Бу ерга қурилган калви Зарафшон ва Сўх дарёларига қурилган калвилардан бироз кичикроқ  бўлгани учун, “Калви” сўзи  ёнига ”ак” кичрайтириш қўшимчасини қўшиб, “калвак” деб атаганлар. “Калвак” атама ма’носи ўз вақтида одамларга изоҳлаб берилмаганлиги сабабдан изоҳи ҳали ҳам турли баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда.   Ушбу изоҳимиз баҳсларга чек қўяди деб умид қиламиз”. (Дадабоев Муҳаммад Яҳёхон. Хўқанди латиф маҳаллалари ва кўчаларининг номланиши тарихи. -Ф. “Фарғона” нашриёти, 2007. –Б.112.)

      Калвак қишлоғининг номи хусусида тадқиқотчилар З. Дўсимов ва Х. Эгамовлар  бўлса бошқа фикрни келтирадилар: “Калвак – қишлоқ. Наманган областининг Тўрақўрғон раёнида. Топонимнинг биринчи қисми форсча калпи ёки калва сўзидан.  Бу сўз ”тўхташ жойи, кўприк, дамба“ каби ма’ноларга эгадир. Ак форсча кичиклик қўшимшаси. Демак, Калвак “Кичик бекат”, “кичик кўприк” олдидаги қишлоқдир. (Дўсимов З, Эгамов Х.  Жой номларининг қисқача изоҳли луғати.-Т “Ўқитувчи”, 1977. –Б.74.)  

    Калвак атамаси тўғрисида М. Исмоилов шундай ёзади: “Кал сўзининг ковланган, ўйилган деган ма’нолари ҳам бор. ”Капинга” сўзи туркийча бўлиб ”тепалик”, “бурун” деб ҳам изоҳлайдилар. ХИХ асрда яшаб ижод қилган шоир ва тарихчи Шавқий Намангоний ҳам калваклик эди”. (Исмоилов М. Архиён - Тўрақўрғон тарихидан лавҳалар. –Наманган. ”Наманган” нашриёти, 2008. –Б.31.)

   1909-йили Фарғона шаҳрида чоп этилган “Фарғона вилоятининг аҳоли яшайдиган                                                                                                               жойлар рўйхати” номли китобдаги ма’лумотларга кўра бу вақтда Калвак қишлоқ сифатида Наманган уездининг Тўрақўрғон волост(бўлис)и таркибига кирган бўлиб, унда 110 та хонадонда жами 634 нафар аҳоли истиқомат қилган. Мана шу 110 та хонадон учун қишлоқда 3 та масжид фаолият ко ‘рсатган. (Список населенних мести Ферганской области. Скобелев, 1909.С. 115.)[ Нодиржон Абдулаҳатов, Шерали Қўлдошев. Мулла Шамсиддин Шавқий “Усмон Носир медиа” нашриёти, 2022-йил. 6-8-саҳифалар.]

1981-йилда чоп этилган икки жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”га асосланган 2006-2008-йилда  Абдуваҳоб Мадвалиев таҳрири остида чоп этилган 5 жидли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да Калвак (форсча Калвак- кичик бола; нодон, анқов, уяциз) Бефаросат, ношуд,- дея изоҳ берилган. Абдулла Қодирийнинг ”Ўтган кунлар” асари  қаҳрамони Ўзбекойим тилидан: ”Бу калвак ўғлингиз марғлонликнинг эшигида қул бўлиб ётиб оладир”,- деган парча келтирилган. (www.зиёуз. cом кутубхонаси 297-бет) Абдулла  Қодирий Отабекни содда деган ма’нода бу сўзни ишлатган бўлсалар керак.

Тўра Нафасов ва Вазира Нафасоваларнинг мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари учун мўлжалланган “Ўзбек тили топонимларининг ўқув изоҳли луғати”да Калвак Тўрақўрғон туманидаги қишлоқ. Кал об-ак (форс-тожик) кам сувли жилға. Сўғд тилида кал-сув, дарё, жилға,- дея изоҳ берилган. (Тошкент. “Янги аср авлоди”. 2007. www.зиёуз. cом кутубхонаси 27-бет)

  Чиндан ҳам Калвак қишлоғи аҳолиси шимол томондан оқиб келувчи кичик жилғанинг сувини исте’мол қилган, экинларни суғорган, боғлар барпо этган.  1890-йилда Розенбах ариғи, 1940-йилда унинг ўрнига халқ ҳашари билан қурилган Шимолий Фарғона канали қазилгунча, кичик жилға асосий суғориш манбаи бўлган. Қишда Шимолий Фарғона канали суви пастлаганда,  канал устидан кесиб ўтган қувурдан оқиб келадиган жилға суви бугунги кунда ҳам оқиб туриши бунинг исботидир. Тўра Нафасов ва Вазира Нафасоваларнинг ўқув изоҳли луғатида изоҳланганидек, сўғд тилида кал-сув, дарё, жилға ма’ноларини, об форс-тожик тилида сув, -ак қўшимчаси кичрайтириш ма’ноларини ифодалар экан, Калвак - кам сувли жилға ма’носини ифодалаши ҳақиқатга мос келади.

      Калвак қишлоғи 1998- йилдан бошлаб Охунбобоев МФЙ, 2004- йилдан бошлаб Калвак МФЙ деб юритила бошлаган.

      Калвак жанубда  Боғишамол МФЙ, шарқда Паст Мўғултой МФЙ, шимоли-шарқда-Юқори Мўғултой МФЙ, шимолда Чуст кўприк МФЙ, шимоли-ғарбда - Катта Қўрғонча МФЙ, Кичик Қўрғонча МФЙ, Кужрон МФЙ, ғарбда Зарбдор МФЙ, Мозоркуҳна МФЙ билан чегарадош.

   2020- йилга келиб фуқаролари сони 6000 мингдан ортди, хонадонлар сони эса 1336 та. Аҳоли яшайдиган майдон 106 гектардан ортиқ. Миллий таркибини ўзбеклар ташкил этади.





Манбалар