Жан Калвин (Cалвин, Cалвинус; 1509.10.7, Нуаён, Франсия — 1564.27.5, Женева) — Франсияда Реформация намояндаларидан бири, калвинизм асосчиси. Руҳоний оиласида туғилган. Диний ва юридик маълумот олган. М. Лютер таъсирида протестантизмга мойил бўлган. 1534 и. протестантлар Франсияда таъқиб этилгач, Женевага келди. 1541-йил Женеванинг диктатори (шаҳар ҳокими) бўлгач, ўз таълимотини амалга оширишга интилди. „Христиан динидаги кўрсатмалар“ асарида (1536) калвинизм асослари ифода этилган. Қадимги аҳдни христианлик ҳақиқатининг ягона манбаи деб ҳисоблаган. Черков ва жамият хаётида худога эътиқод қилишни тарғиб этиш К. фаолиятининг асосини белгилайди. К. ўта диний муросасизлиги билан ажралиб турган. У ўз таълимотини Франсия, Англия, Нидерландия, Германия, Венгрия ва Полша мамлакатларига тарқатди.[1]

Жан Калвин
Институтио чристианаэ религионис, 1597

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил