Кам — Тибет тоғлигининг жануби-шарқий чеккаси, Хитойда. Тоғ тизмалари аксари қисмининг бал. 3000—4000 м, алоҳида чўққилари 6000 м гача. Тизмалар Янсзи, Меконг, Салуин дарёларининг бўйлама даралари билан ажратилган. Баланд тоғ дашти ва яйловлар ландшафти хос. Жан. қисми ва даралар ён бағирларида ўрмонлар учрайди. Тизмаларнинг чўққилари доимий қор ва музликлар билан қопланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил