Кама ёки Чулман (Рус: Ка́ма, татарча: Чулман/Çулман, чувашча: Чулман Атăл) — Россия Федерациясининг Европа қисмидаги дарё. Долгонинг энг йирик чап ирмоғи. Юқори Кама қирларининг марказий қисмидан бошланади. Вишера дарёси қуйилгандан сўнг серсув дарёга айланиб, Кама сув омборига қуйилади. Узунлиги 1805 км, ҳавзасининг майдони 507 минг км2. Ўртача сув сарфи 3500 м’/сек. Камада Кама, Воткинск, Қуйи Кама ГЕСлари қурилган. Асосий ирмоқлари: Вятка, Оқ Идил, Чусовая, Вишера ва б. Камада Керчевский посёлкасигача мунтазам кема қатнайди. Кама бўйида Соликамск, Березники, Перм, Ёрчолли ш.лари жойлашган.[1]

Кама
Тавсиф
Узунлиги 1 805
Майдони 507 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил