Камакура — Япониядаги шаҳар, Хонсю о.да. Аҳолиси 170,3 минг киши (1990-йиллар охири). Кино саноати ривожланган. Машинасозлик саноати корхоналари мавжуд. Бадиий буюмлар ишлаб чиқарилади. К. — шаҳар-музей. ХИИ асрда қад. Япония пойтахти ўрнида вужудга келган. 1333-йилгача "Камакура даври" ҳарбий ҳукмдорлари пойтахти бўлган. Буддавийлар зиёрат марказларидан. Миллий бойликлар музейи ва б. музейлар бор. Шаҳарда будданинг йирик бронза ҳайкали (ХИИИ аср) сақланган. Денгизбўйи курорти, туризм ривожланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил