Kambala
Денгиз камбаласи[1] (лот. Плеуронеcтес платесса) — камбалалар (Плеуронеcтидаэ) оиласига мансуб денгиз қанотли балиқ. У кучли яссилашган танаси ва бир томонда кўзларнинг жойлашиши билан ажралиб туради. Мимика қилиш қобилиятига эга. Тухумдан балоғатга етмагунга қадар ривожланиш жараёнида у барча оддий балиқлар каби сузади. Бироқ, ма'лум бир ўлчамга эришилганда, метаморфоз содир бўлади ва унинг кўзи ўнг томонга силжийди. Натижада танасининг бир томони "кўзли", иккинчи томони "кўр" бўлиб қолади. Камбала балиғи қимматбаҳо тижорат балиқлари гуруҳига киради.
| Денгиз камбаласи | |
|---|---|
|
икки томондан кўриниши | |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонот дунёси |
| Тип: | Хордалилар |
| Синф: | Балиқлар |
Тузилиши
Вояга етган балиқлар танаси шакли овал, танаси дорсо-вентрал йўналишда кучли сиқилган. Боши кичик, бутун балиқ узунлигининг чорак қисмидан (25%идан) кам. Кичкина оғиз бошнинг олдида жойлашган, юқори жағи ўнг кўз остида жойлашади. Иккала кўзи ҳам тананинг ўнг томонида жойлашади, уларнинг (кўзларининг) орқасида суяк чўққиси мавжуд бўлиб, бу турнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Ён чизиқ кўкрак қафасининг тепасида жойлашган. Анал сузгичида 48 дан 61 гача, орқа сузгичида 65 дан 84 гача юмшоқ нурлар, кўкрак қанотларида 7 дан 14 гача юмшоқ нурлар, тос сузгичларида 6 та юмшоқ нурлар мавжуд. Денгиз камбала танасининг кўз томони зайтун-жигарранг бўлиб, кўзга ташланадиган, тасодифий жойлаштирилган тўқ сариқ ёки сариқ доғлар билан ажралиб туради. Тананинг кўр томони оқ рангга эга. Тери силлиқ, текис, майда тангачалар билан қопланган[2]. Балиқнинг максимал узунлиги 1 метргача етиши мумкин, ўртача 50-60 см. Энг катта қайд этилган балиқ танаси вазни 7 кг. Ўртача умр кўриши 50 йилгача[3].
Тарқалиши
Атлантика океанининг шарқий қисмида Баренцдан Ўрта ер денгизигача тарқалган, шунингдек, улар Гренландиянинг қирғоқ сувларида учрайди. Ба'зи жойларда (масалан, Ирландия денгизида) бу балиқ балиқчиликнинг асосий қисмини ташкил қилади.
Озиқланиши
Кундузи фаол ҳаракатланади. Асосий озиғи кўп туклилар, қисқичбақасимонлар ва икки паллалилардир. Ёш (1-2 ёш) балиқлар қисқичбақалар ва бошқа майда қисқичбақасимонлар билан озиқланади.
Манбалар
- ↑ Решетников Ю. С., Котляр А. Н., Расс Т. С., Шатуновский М. И. Пятиязычный словарь названий животных. Рыбы. Латинский, русский, английский, немецкий, французский. / под общей редакцией акад. В. Е. Соколова. — М.: Рус. яз., 1989. — С. 404. — 12 500 экз. — ИСБН 5-200-00237-0.
- ↑ Промысловые рыбы России. В двух томах / Под ред. О. Ф. Гриценко, А. Н. Котляра и Б. Н. Котенёва. — М.: изд-во ВНИРО, 2006. — Т. 2. — С. 955—957. — 624 с. — ИСБН 5-85382-229-2.
- ↑ Плеуронеcтес платесса (англ.) в базе данных ФишБасе.