Камера (эски лотинча cамера — хона, палата) — 1) кўндаланг кесими каттароқ ва унча узун бўлмаган ер ости кони; унга шахта ускуналари жойлаштирилиб, тозалаш ишлари олиб борилади; 2) баъзи машиналар, қурилмалар ва печларнинг ички қисми (мас, ёниш К.си телевизион К., К. ли печ); 3) баъзи аппарат ва асбоблар номи (фотокамепа, кинокамера ва б.); 4) махсус мақсадда фойдаланиладиган алоҳида хона (мас, багаж К.си товуш К.си); 5) шина, тўп ва б. ичига жойлаштириладиган пуфлама резина қобиқ; 6) космик нурлар ва элементар зарралар текшириладиган ҳамда кузатиладиган қурилма (Вилсон камераси, диффузион камера).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил