Kamfora
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Камфора (Cампҳора), камфара, C10Ҳ16О, — ўзига хос ҳидли, рангсиз кристалл, суюқланиш температураси 179°. К. табиатда кенг тарқалган, кўпгина эфир мойлари (мас, камфора мойи) таркибига киради. К. — нитрат ва ацетат селлюлоза пластификатори (селлулоид ва кинопленкалар ишлаб чиқаришда), тутунсиз порох флегматизатори; нерв фаолияти стимуляторлари жумласига киради. Тиббиётда камфора дарахтилаи олинадиган соф К. ёки оққарағай мойидан олинадиган К. ишлатилади. Юрак-томир ва марказий нерв системаси фаолияти, нафас сусайганда, кол-лапепа., крупоз пневмония ва б. юқумли касалликларда, наркотиклар ва уйку дориларидан заҳарланганда мойли эритмаси тери остига юборилади, иссиқ тушириш, балғам кўчириш мақсадида порошоги ичирилади; сарамас, паротит ва б.ни даволашда антисептик ва оғриқ қолдирувчи модда сифатида (мази) суртилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |