Камина (тахаллуси; асл исми Маматвали) (1770—1840) — туркман мумтоз шоири. Хива, Бухоро мадрасаларида ўқиган. Ижодида ҳажвиёт етакчи ўрин эгаллайди. Қатор шеърларида замона носозликлари танқид этилган ("Ғариблик", "Қозим", "Давр", "Аклга ишон", "Ярашмас" ва б.). "Зулфинг", "Било билмадим", "Келинлар", "Эрсарининг қизи" каби шеърларида туркман халқини бирликка, уруғлараро аҳилликка чақиради, севги ва садоқат, эрк ва бахт каби юксак ғояларни куйлайди. К. шеърлари туркман, ўзбек бахши ва ашулачилари репертуаридан кенг ўрин олган. К. Шарқ халқлари адабиётида сатира жанри тараққиётига катта ҳисса қўшган. Туркман халқи орасида К. номи билан боғлиқ латифалар кенг тарқалган. Асарлари ўзбек ва б. қардош туркий тилларга таржима қилинган. К. таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланган (1971).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил