Kamoliddin Ismoil
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Камолиддин Исмоил, Абулфайз Камолиддин Исмоил ибн Жамолиддин Муҳаммад ибн Абдулраззоқ Исфаҳоний (565/68–634 ҳ.қ./1170/73 – Исфаҳон – 1237 м.) – форс-тожик шоири.
Камолиддин Исмоилнинг отаси Жамолиддин Исфаҳоний ҳам таниқли шоир бўлган. Камолиддин Исмоил йигирма ёшидаёқ қасиданавис шоир сифатида танилган, моҳир заргар ҳам бўлган. Умрининг охирида хилватга чекиниб, тасаввуф йўлини танлайди. Мўғул жангчилари томонидан ўлдирилган.
Шоир девони 15 минг байтдан иборат бўлиб, қасида, ғазал, қитъа, таркиббанд ва рубоий жанрларини ўз ичига олган.
У форс-тожик адабиётида, асосан, қасиданавис шоир сифатида танилган. Қасидалари улуғ шайхлар, Форс отабеклари, Табаристон ва Хоразмшоҳ ҳокимлари ҳамда илм-у адабиётнинг машҳур намояндаларига бағишланган. У айни пайтда, у форс-тожик адабиётидаги машҳур рубоийнавис ҳам бўлган. Ундан бизгача 867 рубоий мерос қолган.
Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб”да уни мажозий муҳаббатни маҳорат билан тасвирлаган шоирлар жумласига киритади[1][2].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |