Кампече — Мексикадаги штат, Юкатан ярим оролнинг ғарбида. Майдон 51,8 минг км2. Аҳолиси 689,6 минг киши (2000). Маъмурий маркази — Кампече ш. Оҳактошлардан тузилган пасттекисликда жойлашган, карст релеф шакллари ривожланган, бу эса гидрография тармоқларининг ривожланишига тўсқинлик қилади. Иклими тропик, нам иклим. Ўртача ойлик температура 22—27°. Йилига ўртача 2000 мм гача ёғин ёғади. Доим яшил тропик ўрмонлар билан қопланган. Кампече — аграр штат. Кампечеда кичикроқ озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Кампечеда, асосан, кофе, шакаркамиш, ситрус мевалар, маккажўхори етиштирилади. Асосий қишлоқ хўжалиги раёни— Чампотон. Индейс қабилалари яшайдиган ўрмон зоналарида дарахтлар кесилиб, деҳқончилик қилинади. Ёз ойларида чикле терилади. Асаларичилик ривожланган. Қимматбаҳо ёғочга ишлов берилади. Балиқовланади. Денгиз маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар Кампече шаҳрида жойлашган. Автомобил ва темир ё'ллари орқали Мексиканинг бошқа штатлари билан боғланган.[2]

Кампече
испанча: Cампече

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Штат
Мадҳия: Мадҳия Кампече (исп.)
Таркибида 11 муниципалитет
Маъмурий маркази Сан-Франсиско-де-Кампече
Йирик шаҳари Сан-Франсиско-де-Кампече
Асос солинган санаси 29-апрел 1863-йил[1]
Губернатор Фернандо Ортега Бернес, (2009—2015)
Расмий тили испан
Аҳоли (2010) 822 441 киши
Зичлиги 14,2 киши./км²
Динлар таркиби Католиклар (63 %)
Майдони 57 516 км² (18-ўрин)
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 390 м
Кенглиги Н 17º49'—20°51'
Узунлиги Э 89º06'—92°27'
Вақт минтақаси УТC-6
Код ИСО 3166-2 МХ-CАМ
Автомобил рақами коди ДФА—ДКЗ
Расмий сайти ҳттп://www.портал.cамп.гоб.мх/дефаулт.аспх
Харитада
Kampeche xaritada
18°50′11″Н 90°24′12″W / 18.83639°Н 90.40333°W / 18.83639; -90.40333

Манбалар

  1. ↑ О статусе Кампече на сайте Министерства образования Мексики
  2. ↑ "Кампече" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил