Кампирдевол – Жиззах вилояти Янгиобод тумани Қўшқанд қишлоғидан 1.2 км шимол томонда жойлашган шарқдан ғарбга қараб қурилган девор қолдиқлари.

Кампирдевол
Манзилгоҳ Қўшқанд қишлоғи, Янгиобод тумани, Жиззах
Минтақа Ўзбекистон
Баландлик 1.2 м (4 фт)
Тури Мудофаа девори
Ҳудуд 10 гектар
Тарих
Материал Пахса
Ташкил этилган В-ВИИИ асрлар

ВИИИ—Х-асрларда Марказий Осиёда барпо этилган бир неча қал’а деворлари номи Кампир номи билан юритилади. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ушбу номдаги қал’а ва деворлар қад ростлаган. Энг машҳурлари Бухоро воҳасида; Самарқандда; Жиззах ва Ўратепа оралиғида – Уструшонада; Фарғона водийсида; Сирдарёдан Хўжакентгача – Тошкент воҳаси ҳудудларида жойлашган[1]. Кампирдевол сўзи „эски, қишлоқ“ маъносида тушунтирилади.

Жиззах қишлоғидаги девор қолдиқлари илк ўрта асрлар даврига тегишли. Деворнинг бошланиш қисми Тожикистон Республикаси Ўратепа туманига тўғри келади. Ғарбий томонда эса Ҳоватоғ, Учқўрғон ва Эски Ховос қишлоқларини сув билан таъминлайдиган Шўрбулоқсой бўйигача етган. Шу ерда қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Кампирдеволнинг Қўшқанд қишлоғидаги қисмининг бўйи 0.7-1-1.2 метрга етади. Қадимий деворнинг баъзи қисмларида ярим ёйсимон шаклдаги ҳарбий бурж ва борулар изи сақланиб қолган. Девор милодий В-ВИИИ асрларда барпо этилган[2]. Кампирдеволни ўрганиш ишлари ХХ асрнинг 80-йилларида бошланган. 1984—1985-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Археология институтининг Зомин археология гуруҳи тадқиқотчилари тадқиқ этилган.

Кампирдеволнинг баъзи қолдиқ қисмлари Жиззах вилояти Зомин туманидаги Аржа, Шўрча, Пишағор қишлоқ ҳудудларида учрайди. Ровот қишлоғидаги Кампирдевол қишлоқни икки қисмга бўлган. Бу қисмларда ўтроқ деҳқончилик ва кўчманчи чорвадорлик билан шуғулланувчи аҳоли яшаган.

Манбалар

  1. ↑ Худойберганов Р. Ўзбекистон жой номларининг изоҳли луғати. Тошкент: Донишманд зиёси, 2022 — 183-бет. ИСБН 978-9943-7673-7-9. 
  2. ↑ Тўйчибоев Б. Ўлка моддий маданияти тарихи. Гулистон 2022 — 87-бет.