Кан Сонг Бон (1914-йил 21-сентябр, Олгин тумани, Приморск вилояти — 2003-йил 25-феврал, Бишкек, Қирғизистон) — Ўзбекистон ССР, Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани Энгелс номидаги колхознинг каноп етиштириш мудири[1]. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1951).

Кан Сонг Бон
Таваллуди 21-сентябр 1914-йил
Олгинский тумани, Приморск вилояти, Россия империяси
Вафоти 25-феврал 2003-йил(2003-02-25)
(88 ёшда)
Бишкек, Қирғизистон
Мукофотлари

Ҳаёти

Кан Сонг Бон 1914-йил 21-сентябрда Приморск вилоятининг Олгинский туманида туг'илган[2]. 1934-йилда етти йиллик мактабни тамомлаган. 1934–1937-йилларда Олгин туманидаги «Интернатионал» колхозида ҳайдовчи бўлиб ишлаган. 1937-йилда қишлог'идаги бошқа корейслар қатори О'збекистонга сургун қилинган. Ўрта Чирчиқ туманидаги Димитров номидаги колхозда ҳайдовчи, бригада бошлиғи, машинист, омборчи, омбор мудири ҳамда бригадир бўлиб ишлаган.

Уруш ва урушдан кейинги даврда Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани Энгелс номидаги колхозда каноп етиштириш бўйича дастлаб ишчи, сўнгра бригадир бўлиб ишлаган. 1950-йилда КПСС(б) сафига қўшилган.

У ўз жамоасида ҳосилдорликни гектарига 10 сентнердан 92 сентнерга кўтарган. 1950-йилда Кан Сонг Бон бригадаси 10 гектар майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 96,8 сентнердан яшил каноп пояси олган. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1951-йил 17-июлдаги фармони билан у Ленин ордени, “Ўроқ ва Болға” олтин медали ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Кан Сонг Бон 1975-йилдан Қримда яшаган. Симферопол вилоятидаги Родниковский совхозининг дала бригадасида, кейинчалик Широкое қишлог'ида қишлоқ хо'жалигида ишлаган.

Кан Сонг Бон 1992-йилда Бишкекка ко'чиб о'тган ва у ерда 2003-йил 25-февралда вафот этган. Бишкекдаги Ала-Арча қабристонига дафн этилган.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Кан Сон-Бон - Герой Социалистического Труда“. www.wарҳероэс.ру. Қаралди: 22-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Дмитрий Шин в Новой жизни и Солдатском“. www.корё-сарам.сите. Қаралди: 22-ноябр 2023-йил.