Kanat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Канат (рус. — арқон) — пўлат сим ёки ўсимлик толалари, минерал ёки синтетик иплардан эшилиб тайёрланадиган эгилувчан буюм. Тайёрланиш усулига кўра, К. пишитилган, пишитилмаган ва ўрилган турларга бўлинади. Пўлат К., одатда, 0,3—0,4 мм диаметрли пишиқ симлардан думалоқ ва шаклдор қилиб тайёрланади Эшилган думалоқ К. 1 ўримли (спирал), 2 ўримли (тросли) ва 3 ўримли (кабелтли) бўлади. К. қайишқоқ ва чидамли бўлиши учун ўртасига толали (табиий ёки синтетик ип) ёки металл ўзак эшилади. Эшилган тутамда симларнинг нуқтавий, чизиқли ёки аралаш тегадиган, шунингдек, бир томонга пишитиладиган, ярми чапга, ярми ўнгга пишитиладиган К. турлари бўлади. Пишитилмаган К. пўлат симлар ёки спирал К.лар тутамидан иборат бўлиб, устидан сим билан ўралади, ё бўлмаса қисқич билан қисилади. Металлмас К. табиий (пахта, жут, асбест) ёки синтетик (капрон, нейлон, перлон ва б.) толалардан тайёрланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |