Kanberra
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |


Канберра — Австралия Иттифоқи пойтахти. Шаҳар атрофи билан алоҳида маъмурий бирлик — Австралия пойтахт ҳудудини ташкил этади. Мамлакатнинг жан.-шарқий қисмида, Берли-Гриффин кўли соҳилида жойлашган. Иқлими субтропик континентал иқлим. Июлнинг ўртача температураси 5,9°, январ ники 20,7°. Ўртача йиллик ёғин 620 мм. Аҳолиси 340 минг киши (2007).
Мамлакатнинг муҳим маъмурий, маданий ва илмий маркази. 1927 йилдан парламент ва ҳукумат қароргоҳи. Автомобил йўллари ва авиа алоқалар тугуни, темир йўл стансияси. К.да ҳукумат идоралари, миллий ва чет эл монополияси ва савдо фирмалари ваколатхоналари жойлашган. Озиқ-овқат, енгил, полиграфия саноати корхоналари мавжуд. Иқтисодида туризм муҳим ўрин эгаллайди. Австралия миллий университети, тех. коллежи, ўрмончилик академияси, Австралия ФА, Миллий кутубхона, консерватория бор. К. яқинидаги Маунт-Стромло тоғида йирик астрономия расадхонаси жойлашган. Шаҳар 1913 йилдан америкалик меъмор — У. Б. Гриффин режаси бўйича пойтахт шаҳар сифатида қурила бошлаган. Парламент уйи (1927), Миллий университет (1952) ва б. турли меъморий бинолар (1975) замонавий услубда қурилган. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |