Кандил, Кандил синап — кечпишар олма нави. Европа мамлакатлари, Қрим, Грузия, Озарбайжонда кўп экилади. Ўзбекистонга ХИХ асрнинг 90-й.ларида Қримдан келтирилган ва саноат аҳамиятидаги боғлар барпо этишда асосий нав ҳисобланган. Дарахти баланд (9–12 м), шох-шаббаси ихчам ўсади. Кўчати ўтқазилгач, 10—12-йили ҳосил беради (18—20-йили тўлиқ ҳосилга киради). Апр.нинг ўрталарида гуллайди. Меваси чиройли, силиндрсимон, 100—120 г, баъзан 200—250 г, пўсти оч сариқ, эти оқ, офтобга қараган томони оч қизил, серсув, нордон-ширин (11,5% қанд, 0,38% кислота, 0,27% кул моддалари). Меваси август охири — сент. бошларида терилади, феврал—мартгача яхши сақланади. Намгарчилик етарли ва езда кучли шамоллар бўлмайдиган ҳудудларда яхши ўсади ва кўп ҳосил беради. Ўғитларга, суғоришга талабчан.

Бир тупидан 500–600 кг гача қосил олинади. Мевабанди узун (22–30 мм) бўлгани сабабли мевалари шамолда тўкилишга мойилроқ. Совуққа чидамли. К. саноат аҳамиятига эга бўлган, экспортбоп энг яхши хўраки навлардан бири. Кеч ҳосилга кириши сабабли ХХ асрнинг 70-й.ларидан Ўзбекистонда кам экилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил