Канкан (франс. cанcан — шовқин-сурон) — франсузча рақс. Асли Жазоирдан кириб келган. ХИХ асрнинг 30-йилларида Парижда бал рақси сифатида пайдо бўлган. Ўлчови 2/4, суръати тез, чаққон. Сакраш, оёқни силтаб олдинга кўтариш каби ҳаракатлар хосдир. Франсуз мумтоз опереттаси (Ж.Оффенбах), кейинчалик франсуз эстрадаси (кафешантанлар)да кенг тарқалган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил