Каннада тили (канн. ಕನ್ನಡ, каннаḍа) — каннара халқи тили; Ҳиндистоннинг Майсур (Карнатака) штатида тарқалган. Дравид тиллари гуруҳига мансуб. Грамматик қурилишига кўра, агглютинатив, янги сўзлар ва грамматик формалар суффикслар ёрдамида ҳосил қилинади. Гапда сўзлар тартиби қатъий — кесим гапнинг охирида келади. Ёзуви браҳми алифбоси асосида.[1]

Каннада тили
Мамлакатлар Ҳиндистон
Тил оиласи Дравид тиллари
Тил кодлари

Манбалар

  1. ↑ "Каннада тили" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил