Каноэ (испанча cаноа — қайиқ) — спорт қайиғи; шакли қайиққа ўхшасада, эшкак ўрнатиладиган айриси бўлмайди, сирти силлиқланган фанер ёки пластмассадан ишланган. Эшкакчилар сони — 1, 2, 6 киши бўлади. 1 кишилик каноэнинг узунлиги 520 см гача, кенглиги камида 75 см, оғирлиги камида 16 кг бўлади. 2 кишилик каноэда бу рақамлар 650, 75, 20 ва 6 кишилик каноэда эса 1100, 85, 50 га тенг .

Спортчилар бир куракли эшкакни бир тиззага чўккалаган ҳолда эшадилар. Эркаклар пойгаси (1 ва 2 кишилик каноэда) 1936-йилдан олимпиада мусобақалари дастурига киритилган.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил