Kanon
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Канон (юн. канон — қонун, қоида) — 1) бирон давр ёки йўналишга мансуб санъатда қатъий ўрнатилган қоидалар мажмуи, меъёр, бадиий асарда композиция ва колорит меъёрини, шу турдаги тасвирларда нисбатлар тизими ёки иконографиясини белгилайди. Шунингдек, намуна хизматини бажарадиган асар ҳам К. деб аталади; 2) (м у с и қа да) — баъзи халқ, кўпроқ эса композиторлик ижодиётида имитацияга асосланган кўп овозли мусиқа шакли. Одатда, етакчи овозда баён этилаётган асосий куй (мавзу) бошқа овозларда узлуксиз такрорланади, таклид этилади. К. турлари овозлар сонига (икки овозли, уч овозли ва ҳоказо), улар орасидаги интервалта (октава, квинта ва б.), тақлид қилинаётган асосий куйлар сонига (оддий, қўшалоқ), тақлид қилиш шаклига (камайтирилган, орттирилган) караб фарқланади. Булар, айник,са, Европада полифония услуби кенг тараққиёт топганида, аввало, хор мусиқасида, сўнг ўзга турларда одат тусини олди. Ўзбек мусиқа меросининг — катта ашула, лапар ва айтишувлар, дутор куйларида К. элементлари учрайди. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |