Канси (ҳақиқий исми Сюан Е., (1654.4.5-1722.20.12, Пекин) - Хитойдаги манжурларнинг Син сулоласи императори (1662 йилдан). К. хукмронлиги вақтида манжурлар томонидан Хитойни истило қилиш тугалланган. Қўшни халклар ва давлатларга нисбатан босқинчилик сиёсати олиб борган. 1691 йилда Халхани босиб олган, Ойрат хонлиги билан уруш олиб борган. К. даврида Тибетда манжурлар сулоласининг ҳукмронлиги мустаҳкамланган, Амур дарёси бўйидаги рус қишлокларига ҳужумлар уюштириб турган, Россия билан Нерчинск шартномаси тузилган (1689). Унинг буйруғига биноан, Хитойда энг тўлиқ "Канси сзидян" иероглиф луғати тузиш бошланган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил