Кантата (лотинча cантаре — куйламоқ) — яккахон хонандалар, хор ва оркестрга мўлжалланган мусиқа асари. Шаклан ораторияга яқин, лекин ҳажми кичиклиги, мазмунида драматик ривожи йўқ (ёки суст)лиги билан фарқ қилади. Одатда, оркестр муқаддимаси, бир нечта ария, речитатив ҳамда хор қўшиқларидан иборат бўлади. ХВИИ асрда Италияда ривож топди (Г. Кариссими, А. Страделла, А. Скарлатти ва б.). ХВИИИ аср бошида Германияда диний К. юзага келди (Г.Ф. Телеман, И.С. Бах). Кейинчалик дунёвий ва диний К.лар бошқа мамлакатларга тарқалиб, мазмунан ва шаклан бойиди. Франсияда Л. Керубини, Ф.Ж. Госсек, Г. Берлиоз, Германияда Ф.Шуберт, И. Брамс, П. Хиндемит, Россияда Н. Римский-Корсаков, С. Танеев, С.Рахманинов, С. Прокофевлар К.нинг ёрқин намуналарини яратишди. Ўзбекистон композиторлари ҳам шаклан ва мазмунан ранг-баранг К.лар яратишган: С. Юдаков, "Мирзачўл", "Муборакбод"; С. Бобоев, "Ҳосил байрами"; М. Левиев, "Оқ олтин"; О. Ҳалимов, "Қорақалпоғистон" ва б.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил