Guanchjou
Гуанчжоу — Хитойнинг жанубидаги шаҳар ва порт, Жан. Хитой денгизидан ПО км, Чжуцзян (Марварид) дарёсининг делтасида жойлашади. Гуандун провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 6,7 млн. киши чамасида (1998), аксарияти хитой (хан)лар.
Гуанчжоу | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Хитой |
| Расмий тил(лар)и | хитойча |
Тарихи
Гуанчжоу Хитойнинг кўҳна шаҳарларидан. Илк бор мил. ав. ИИИ асрда Фанюй номи билан тилга олинган. Гуанчжоу Жан. Хитойнинг муҳим иқтисодий марказларидан. Қадимдан ташқи савдо порти бўлиб келган.
Иқтисод
Юк ортиш ва тушириш бўйича мамлакатда 3-ўринда туради (йилига 15 млн. т). Т.-йил тугуни, халқаро аэропорт бор. Саноат тармоқларидан тўқимачилик (асосан ипак, ип ва жут газлама и. ч.), озиқ-овқат, умумий машинасозлик, қора металлургия, қоғоз, кимё, қурилиш материаллари саноати ривожланган. Бадиий ҳунармандчилик буюмлари экспорт қилинади.
Таълим
Гуанчжоуда бир неча олий ўқув юртлари, жумладан Сун Яцен номидаги университет (1924), тиббиёт, педагогика., молия-иқтисод институтлари, ботаника боғи ва б. бор.
Яна қаранг
Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |