Канури (ўзларини бери-бери, ага деб атайдилар) — халқ. Асосан, Нигерияда (5,1 млн. киши), шунингдек, Нигер, Чад, Камерунда яшайди. Умумий сони 6 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Канури тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. К.ларнинг аждодлари қадимдан Чад кўли атрофидаги ҳудудларда яшашган. Суғорма деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил