Капилляр сув — тоғ жинслари зарралари оралиғидаги бўшлиқ ва майда ёриқларни тўлдириб турувчи сув. К. с. жинслардаги суюқ-томчи (сизот) суви сатҳидан юқорида тарқалган бўлиб суюҚликнинг сирт тортишиш кучнинг таъсири остида саҚланиб туради. К. с аэрация зонасининг пастки қисмини эгаллаб, маълум бир қалинликдаги намланиш зонасини ҳосил қилади. Бу зона пастки қисмидаги капилляр каналларни тўлиқ, юқори қисмидагиларни эса қисман тўйинтиради. Капилляр намланиш зонаси баландлиги капилляр каналлар диаметрига тескари пропорсионалдир; каналлар диаметри қанчалик кичик бўлса намликнинг кўтарилиши шунчалик юқори бўлади ва аксинча. Капилляр кўтарилиш баландлиги, шунингдек, жинснинг намлигига ҳам боғлиқ. Нам жинсларда капилляр кўтарилиш кичик бўлади. Капилляр кўтарилиши баландлиги (ҳ) қуйидаги формула орқали аниҚланади: ҳ =2Абунда г — капилляр канал радиуси; А — суюҚликнинг капилляр доимийлиги, унинг қиймати радиуси 1 мм бўлган най қўлланганда сувнинг унда кўтарилиш баландлигига тенг . Сув учун температура 0° бўлганда А—15,4; ус— суюҚлик зичлиги; г — оғирлик кучи тезланиши. Агар чақиқ жинс зарралари диаметри ва дарзлик кенглиги 2—2,5 мм бўлса сувнинг капилляр кўтарилиши бутунлай тўхтайди. Қумли жинсларда намликнинг юқорига кўтарилиш бал. 0,3— 0,6 м, қумоқ ва қумлоқ тупроҚларда 1,2—1,6 м, гилли жинсларда 3–4 м га етади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил