Kapitel
Капител (лотинча cапителлум — каллак) — колонна, устуннинг тепа безатилган қисми (қаранг Боша). К.лар қад. меъморликдаги ордер тизимида (қаранг Меъморлик ордерлари) такомиллаштирилган. У архитрав (бош устун, ҳари)ни ёки устига қўйилган юкни ушлаб туради. К. дастлаб Шарқса, кейинчалик Европа меъморлигида кенг қўлланган. Ўрта Осиё, Шарқ, Кавказда ҳам миллий нақш ва безакли К.лар маҳаллий меъморликнинг ўзига хос услубида шаклланган. Ўрта Осиёда Кушон подшолиги меъморлигида гандҳара анъаналари таъсирида коринф ордери услубидан фойдаланилган (мас, Термиз, Айритом ва Тупроққалъадан топилган К.лар). ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Европа меъморлигига тақлидан Ўзбекистонда бош тарзини ҳашаматли, қатор колоннали К. (пахта, мева ва б. безаклар) билан пардозланган бинолар қуриш авж олди [Бешёғоч майдонидаги турар жой биноси (меъмори М. Булатов, 1955), Чирчикдаги кимёгарлар (меъмори А. Петросов, 1956) ва Бекободдаги металлурглар (меъмори А. Бобохонов, 1950-60) маданият саройлари ва б.].3амонавий бинолар қурилишида К. нинг ўзига хос услублари яратилмоқда (метронинг "Мустақиллик майдони" бекати, Темурийлар тарихи давлати музейидаги К. безаклари ва б.).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |