Kapkeyk
Капкейк (сўзма-сўз таржима қилинганда „финжон кекси“, шунингдек, „фаирй cаке“ — „эртакнамо торт“ номлари билан ҳам машҳур) — кекснинг америкача номи. Кичик ўлчамдаги пирожний (диаметри 5-6 см ва 60-65 гр.)[1] бир киши истеъмоли учун мўлжалланган, у юпқа қоғоз ёки пишириқ учун мўлжалланган алюминийли қолип ичида пиширилади. Аксарият ҳолларда қандолат безакларининг турли элементларини ўз ичига олади.
Капкейкларнинг биринчи рецептлари 1796 ва 1828-йилларда пазандачилик китобларида келтирилган. Одатда унинг таркибий маҳсулотлари сифатида сариёғ, шакар, тухум ва ун санаб ўтилган бўлса-да, пишириқнинг бир неча хил рецептлари мавжуд. Инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатларда капкейклар одатда туғилган кун дастурхонларига тортилади.
Рецептлар
Капкейклар аксарият ҳолларда катта тортлар учун керакли маҳсулотлардан: сариёг ', шакар, тухум ва ундан тайёрланади[2]. Капкейкни пишириш учун деярли ҳар қандай торт (бисквит) нинг рецептидан фойдаланиш мумкин. Хамирга қўшимча ҳид берса ҳам, таркибига майиз, резаворлар, ёнғоқлар ёки шоколад қириндисини қўшса ҳам бўлади. Капкейклар кичкина ўлчами туфайли бир неча қаватдан иборат одатий пирогларга нисбатан тез-тез пишириб турилади.
Капкейкларни глазур ёки бошқа турдаги безаклар билан қоплаш мумкин. Уларни шунингдек, глазур ёки қандолат креми билан тўлдирса ҳам бўлади. Оз миқдордаги кремли капкейклар тайёрлашда пишириқдақошиқ ёки пичоқ ёрдамида тешик ҳосил қилинади. Тижорий қандолат уйларида крем пишириққа шприц билан тўлдирилади.
Дўконлар
21-асрнинг бошларида АҚСҲда кекслар савдоси машҳур бўлиб кетди, бу кекслардан бошқа ҳеч нарса сотмайдиган, пирожнийларга оид носталгия ҳиссини уйғотадиган қандолат уйлари эди. Ню-Ёрк шаҳридаги қандолат уйлари, мисол учун „Магнолия“ каби дўконлар „Сех анд тҳе Cитй“[3] каби машҳур телевизион шоулардаги иштироки билан машҳур бўлиб кетди.
АҚШдаги энг йирик кекс дўконлари тармоғини бошқарувчи „Cрумбс Баке Шоп“ аксияларининг нархи 2011-йилда ўзининг энг юқори чўққисига чиқди. Маҳаллий ва ихтисослаштирилган оилавий дўконлар ўртасидаги рақобат туфайли савдонинг камайиши, шунингдек, озиқ-овқат дўконлари ўртасидаги рақобатнинг кучайиши 2013-йилда компания истиқболи ва аксиялари нархининг кескин пасайишига олиб келди[4].
„Жоржтаун кекси“ — Вашингтонда очилган биринчи кекс дўкони эди. Кекс дўкони 2010-йилда „ТЛC’с ДC Cупcакес“ — дўкон ва унинг соҳибалари — опа-сингил Софи ЛаМонтан ва Кетрин Каллинислар ҳақидаги олти эпизодли реалити-шоу[5] тақдимотидан сўнг шуҳрат қозонди.
Калифорниянинг Беверли-Хиллз ҳудудида жойлашган „Спринклес Cупcакес“ дўкони озиқ-овқат тармоғининг кексчилар орасидаги рақобат юлдузи бўлган Кендис Нелсон ва унинг турмуш ўртоғи Чарлз Нелсон[6] га тегишли. „Спринклес“ — бир вақтнинг ўзида ичида 350 та кекс сақлаши мумкин бўлган банкомат тақдим этган биринчи кекс дўкони эди[7].
Манбалар
- ↑ „Что такое капкейки? Описание, история, калорийность“ (ру). Блог кондитерской Пироженка.рф (2016-йил 25-май). 2019-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 7-октябр.
- ↑ „Капкейк, 94 пошаговых рецепта с фото на сайте «Еда»“ (эн). эда.ру. Қаралди: 2019-йил 7-октябр.
- ↑ „Cупcаке пассион море тҳан а тренд - CНН“. wеб.арчиве.орг (2010-йил 25-октябр). 2010-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-июл.
- ↑ Неэдлеман, Эмилй Малтбй анд Сараҳ Э.. „Форгет Голд, тҳе Гоурмет-Cупcаке Маркет Ис Cрашинг“. Wалл Стреэт Жоурнал (2013-йил 17-апрел). Қаралди: 2020-йил 31-июл.
- ↑ „'ДC Cупcакес': Wашингтон'с пурвеёрс оф поwер пастрй - УСАТОДАЙ.cом“. усатодай30.усатодай.cом. Қаралди: 2020-йил 31-июл.
- ↑ Саша Броннер. „Wҳй Wе Лове Тҳе Cупcаке“ (эн). ҲуффПост (2012-йил 14-ноябр). Қаралди: 2020-йил 31-июл.
- ↑ „Море cупcакес! Спринклес шуц доwн АТМ то инcреасе cапаcитй“. www.бизжоурналс.cом. Қаралди: 2020-йил 31-июл.