Капри (итал. Cапри — эчки) — Тиррен денгизидаги орол, Неапол қўлтиғининг жан. қисмида. Италия ҳудуди. Майд. 10,4 км2. Энг баланд жойи 589 м (Соларо тоғи). Асосан, оҳактошлардан тузилган. Қирғоқлари тик, соҳилларида манзарали гор кўп, жумладан, Мовий ғор, Оқ ғор ва б. Субтропик ўсимликлар ўстирилади, боғдорчилик ривожланган. Денгиздан балиқ овланади. Курортлар (Капри, Анакапри ва б.) бор. Туризм ривожланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил