Капсан, кафсан — 1) ўтмишда қишлоқ жамоасининг хизматини бажарганлиги учун деҳқонлар томонидан айрим шахслар (мас, маъмур ва дин арбоблари, мироб ва подачилар, темирчи ва сартарошлар)га берилган маҳсулот тўлови. К.нинг миқдори ернинг ҳосилдорлигига ҳамда сув таъминотига қараб турли жойларда турлича бўлган. Деҳқонлар ўз қариндош-уруғлари, қишлокдаги камбағал оилаларга, бева-бечораларга ҳам ихтиёрий равишда К. берганлар; кейинчалик у мажбурий тўловга айланган; 2) Туркистон ўлкасида (мас, Тошкент, Фарғонада) сайёр артистлар труппаси кўрсатган томошаларда йиғилган пулни киши бошига тақсимлаганда теккан улуш. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил