Kaptarlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Каптарлар ёки кабутарлар (Cолумбидаэ) – каптарсимонлар туркумига мансуб қушлар оиласи. Гавдасининг узунлиги 10—15 см дан (митти каптар) 89 см гача (тожли каптар). Бўйни калта, танаси миқти, қанотлари бақувват, яхши учади. Устки тумшуғи асосида юмшоқ тери бўртмаси бор. 43 уруғи ва 285 тури маълум. Жанубий ва Шимолий қутблардан бошқа ҳамма ҳудудларда тарқалган. Ўзбекистон фаунасида асл К. ва ғурраклар уруғига мансуб 9 тур учрайди. Асл К. уруғидан тоғ кўк каптари (Cолум ливиа) жуда кенг тарқалган; гов К. (С. палумбус) ва тоғ К. и (С. рупестр) тоғли ҳудудларда, қора К. (С. Эверсманни) тоғ этаклари ва водийларда, клинтух (С. оэнас) шарқий ҳудудларда тарқалган. Ғурраклар уруғидан мусича (Стрептопелиа сенегаленсис) ва ғуррак (С. туртур) кўп учрайди; тоғ ғурраги (С. ориэнталис) тоғли ҳудудларда яшайди. К. дарахтлар ва уларнинг ковагига, жарликлар, коядер, бинолар томига жуфт-жуфт бўлиб уя қуради. Мода ва нариси тухумларини навбат билан босади. Бир йилда 2, баъзан 4-5-мартагача 2 тадан тухум босади. Тухумдан яланғоч (пациз) жиш жўжа чиқади. Жўжани дастлаб нари ва модаси жиғилдонидан ажралиб чиқадиган оқсилга бой суюқлик – қуш сути, кейинроқ жиғилдонда эзилган дон билан боқади. Кўк К. барча хонаки К.нинг зот боши ҳисобланади. Кўк К. ва гов К. қисман овланади.
Хонаки К. нинг 200 га яқин зоти мавжуд бўлиб, улар почтачи, декоратив ва гўштдор гуруҳларга бўлинади. Почтачи К. учганда осон йўл топади. Қадимда улардан хат ташишда фойдаланилган. Ҳозир фақат кўнгил очиш мақсадларида кўпайтирилади. Декоратив К. ажиб қиёфаси ва патининг жуда чиройли бўлиши (буқоқ, якобин, товус каптар) ёки ўзига хос учиши (турманлар, балиқчи қорасимон зотлар) билан ажралиб туради. Гўштдор зотлар йирик (900 г гача) бўлади (карно, кинг, рим зотлари)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |