Каптарнинг қуми — энеолит ва жез даврига оид ёдгорлик (мил. ав. 3-минг йилликнинг 2-ярмидан 2-минг йилликнинг 2-ярмигача). Бухоро вилояти, Қоракўл туманининг жан.ғарбидаги Қизилқум кўчма қумтепалари оралиғидан топилган. Акад. Я. Ғ. Ғуломов раҳбарлигидаги Моҳондарё отряди томонидан ўрганилган (1960 ва 1964). Текширишда тақир ер юзасидан турли тош қуроллар; қумтош, ёрғучоқ, чақ-моқтош, пайконлар, ўроқ ва пичоқ қадамалари, сопол парчалари, уй ҳайвонларининг суяклари, мис ва жез буюм синиқлари топилган. К.қ. даги энеолит даври ёдгорликлари жез даври ёдгорликларидан тубдан фарқ қилади. Археологик ашёлар асосида олинган маълумотларга кўра, энеолит даврига хос манзилгохлар келиб чиқиши жиҳатидан қуйи Зарафшон воҳасининг неолит даври ёдгорликлари билан боғлиқ бўлган. Каптарнинг қумидан топилган идишлар ва уларга ишланган нақшлар Андроново маданиятига ўхшаб кетади.

Адабиёт

  • Гуля мов Я. Г., Исламов У., Аскаров А., Первобитная култура и возникновение орошаемого земледелия в низовях Зарафшана, Т., 1966.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил